Бош саҳифа / Жамият / Саломатлик гарови

Саломатлик гарови

Сув — тирикчилигимиз манбаи, тоза ичимлик суви саломатликнинг мустаҳкам гаровидир.

Бугун вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Жойларда тоза ичимлик суви муаммосини ҳал этиш учун қабул қилинган  дастурга асосан ўтган йили қарийб 60 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 200 километрдан зиёд сув қувурлари тортилди. Натижада қарийб 240 минг нафар қишлоқ аҳолисининг ичимлик сувига бўлган таъминоти яхшиланди. Ҳозирда Хўжамайхона шифобахш суви билан Бойсун тумани аҳолисини таъминлаш лойиҳаси доирасида 15 миллиард сўмлик иш бажарилди. Бу йил лойиҳанинг тўлиқ бажарилиши кўзда тутилган. Бу ижобий иш самараси ўлароқ Пулҳоким, Даштиғоз, Инкобод каби қишлоқларда яшовчи аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган муаммоси ҳал қилинади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan