Бош саҳифа / Таълим / Саккизта мактабда шахмат ўқитилади

Саккизта мактабда шахмат ўқитилади

ФИДЕ — жаҳон шахмат федерацияси собиқ президенти Кирсан Илюмжанов ўзи туғилиб ўсган мамлакат — Қалмиғистон Республикаси Президенти бўлгач, барча мактаблар ўқув дастурига шахмат дарслари ўқитилишини жорий қилганди.

Қалмиғистонда энг тажрибали устоз-мураббийлар шахмат дарслари ўтилишига раҳбарлик қилмоқда. Ўзбекистонлик бир гуруҳ ёшларнинг шахмат бўйича халқаро турнирларда муносиб ўринларни эгаллаганлиги туфайли мамлакатимизда ҳам шахмат сабоқларини ўрта мактабларда бошлашга эътибор кучайтирилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ахборотига кўра, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги 150 та умумтаълим мактабида тажриба сифатида махсус дастурга асосан шахмат дарслари ўқитилади.

Президентимизнинг 2018 йил 9 августдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ҳам саккизта умумтаълим мактабида шахмат ўқитиш ташкил қилинади. Вилоят халқ таълими бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Собиржон Ашуровнинг берган маълумотига кўра, Термиз шаҳридаги 14-, Бойсун, Қизириқ ва Термиз туманларидаги 3-, Денов туманидаги 45-, Қумқўрғон туманидаги 14-, Сариосиё туманидаги 24-, Шеробод туманидаги 19-умумтаълим мактабларида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб шахмат дарсларини                 ўқитиш жорий этилади. Мутахассиснинг фикрича, юқорида санаб ўтилган мактабларда айни пайтда шахмат дарсларини ўқитадиган синфларни танлаш, устоз-мураббийларни саралаш ва рўйхатларни шакллантириш бошланди.

Усмонали НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

42 yil avval uchinchi Renessansni boshlagan ayol

Aksariyat odamlardan rahbarlikka ishtahasi boryo‘qligini so‘rasangiz, jon-jon, deya bunga rozi bo‘lishini aytadi, tag‘in boshqa birovlar …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan