Бош саҳифа / Жамият / Сайёр судлар

Сайёр судлар

Ўзбекистон Республикаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг
195-моддасида милиция ходимининг ўз вазифаларини бажаришга тааллуқли қонуний талабларини бажармасликка ҳар қандай кўринишда омма олдида даъват қилиш, худди шунингдек милиция ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида атайин сохта уйдирмаларни тарқатиш — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.

Жорий йилнинг май ойида Термиз шаҳар маъмурий суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида ҳам мазкур модда талабларига мос иш кўриб чиқилди. Маълум бўлишича, ҳуқуқбузарлар Т, Р, И, Х, Б лар 17 май куни соат 21:00 да Термиз шаҳридаги “Паттакесар” маҳалласи ҳудудида маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб турганида уларни тартибга чақирмоқчи бўлган профилактика инспектори У. Кенжаевнинг ўз вазифасини бажаришга тааллуқли қонуний талабларини бажармаган. Ички ишлар идораси ходимига оммавий равишда бўйсунмагани ва атайин сохта уйдирмаларни тарқатганлиги учун уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Судда ҳуқуқбузарларнинг содир қилган ҳуқуқбузарлигига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари, наркология диспансери далолатномалари ва ишдаги бошқа мақбул далиллар ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд ҳуқуқбузарларнинг ҳар биридан маъмурий қамоқ жазосининг бир суткаси учун 22466 сўмдан жами 224660 сўм давлат даромадига ундирилишини белгилади.

С. ХОЛМАТОВ,
вилоят маъмурий суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan