Бош саҳифа / Жамият / Саёҳат қилинг, фойдали

Саёҳат қилинг, фойдали

Саломатлик учун фойдали бўлган машғулотлардан бири саёҳатдир. Инсон саёҳат қилиш асносида турли манзилларда бўлиб, у ернинг тарихи, табиати ва одамлари билан танишади.

Шу боис, мамлакатимиз бўйлаб саёҳатлар уюштиришга ва ички туризм имкониятларидан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ўлкамиз тарихининг мингйилликлар билан боғлиқ шаҳарларига ташкил этилаётган саёҳатлар ҳамма учун фойдали бўлмоқда. Яқинда жамоамиз ички туризмни ривожлантириш ва талаба-ёшлар саёҳатини йўлга қўйиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига сафар уюштирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчиларимизда Бухоро шаҳридаги Саййид Амир кулол, Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд Бухорий ҳамда Самарқанд шаҳридаги Регистон, Шоҳи Зинда, Гўри Амир, Имом Бухорий каби мажмуалар билан танишув унутилмас таассуротлар қолдирди. Ушбу саёҳат талаба-ёшларнинг аждодларимиз мероси ва ҳаётига бўлган эътибори ва қизиқишини янада оширди.

Зиёда БОЗОРОВА,
Низомий номидаги ТДПУ Термиз филиали матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan