Бош саҳифа / Сиёсат / Сайловларда янгича тартиб

Сайловларда янгича тартиб

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ва давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

  Лойиҳани тайёрлашда депутатлар, сенаторлар, Адлия вазирлиги, сиёсий партиялар, Ўзбекис- тон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, шунинг дек, сайлов ҳуқуқи соҳасидаги тажрибали мутахассислар, экспертлар, олимлар ва амалиётчилар иштирок этишди. Бугун сайлов кодекси лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиб барча ўз таклиф ва фикрларини баён этишаяпти.

Вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари ва алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси муҳокамаси видеоселектор тарзида ўтказилди. Бундан аввал воҳамизнинг 7 та туманида лойиҳанинг муҳокамасига доир давра суҳбатлари бўлганди. Иштирокчилар давра суҳбатларида сайлов қонунчилиги мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳақида тўхталишди. Шунингдек, лойиҳада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар миссияларининг тавсиялари ҳам инобатга олинганлиги қайд этиб ўтилди.

Айтиш керакки, сайлов кодекси лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг сайловлар тўғрисидаги амалдаги “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекис тон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунларни унификациялаш кўзда тутилган. Мутахассисларнинг фикрича, кодекс лойиҳасини тайёрлаш жараёнида сайлов қонунчилиги инвентаризацияси ўтказилди ва сайловлар ўтказишнинг миллий амалиёти умумлаштирилди. Йигирмага яқин хорижий мамлакатларнинг сайлов қонунчилиги ва тажрибалари ўрганиб чиқилган. Таъкидлаш керакки, сайлов кодекси лойиҳаси 2 қисм, 18 боб, 100 моддадан иборат.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган видеоселектор ва жойларда бўлган давра суҳбатларида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари, вилоят, шаҳар ва туманлар сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари, шаҳар ва туманлар адлия бўлимлари, ҳалқ таълими, соғлиқни сақлаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туманлар бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари, хотин-қизлар қўмиталари, олий таълим муассасалари проректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари фаол иштирок этиб, ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини баён этдилар. Шунингдек, сўзга чиққанлар Сайлов кодекси лойиҳаси аҳамияти ва унинг муҳим жиҳатларига алоҳида урғу бериб, сайлов қонунчилигига киритилаётган янги қоидалар мазмун-моҳиятини кенг муҳокама қилишди.

О.ЧОРШАНБИЕВ,
Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи
вилоят сайлов комиссияси котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE