Бош саҳифа / Сиёсат / САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА
САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг
бўшаб қолган ўринлари депутатлигига номзодларни рўёхатга олиш тўғрисида

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 24-, 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси  ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси 6-банди, 24-, 44-моддаларига мувофиқ 14-Қизилжар, 35-Жончекка сайлов округларидаги бўшаб қолган ўринларга 2018 йил 28 январь куни ўтказиладиган сайловларда Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят Кенгаши, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган қуйидаги номзодлар рўйхатга олинсин:

14 — Қизилжар
сайлов округи бЎйича

 Даминов Алижон Абдурахмонович 1979 йилда туғилган, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят Кенгаши аъзоси, Денов туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлайди, Денов туманида яшайди,  Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Сайитов Нурилло Каримович —1973 йилда туғилган, Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси, Денов туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида ишлайди, Денов туманида яшайди,  Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Тошқулова Нигора Гаппаровна1971 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Денов тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлайди, Денов туманида яшайди,  Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Ўрақов Юнус Қамбардинович1960 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси  аъзоси, Денов тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлайди, Денов туманида яшайди, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партия- си  вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

35 — Жончекка
сайлов округи бЎйича

Авазов Фахриддин Хушбоқович 1983 йилда туғилган, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девонининг бош мутахассиси лавозимида ишлайди, Термиз шаҳрида яшайди, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Мухаммадиев Ойбек Худоёрович 1985 йилда туғилган, Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири лавозимида ишлайди, Термиз шаҳрида яшайди,  Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Рахматова Дилафруз Абдурахмановна 1978 йилда туғилган, “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгаши бош мутахассиси лавозимида ишлайди, Термиз туманида яшайди,  “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович 1976 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси, Термиз давлат университети ректори лавозимида ишлайди, Термиз шаҳрида яшайди, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси  вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилган.

Комиссия раиси
Ш. БойҚулов

Термиз шаҳри,
2018 йил 11 январь

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan