Бош саҳифа / Сиёсат / САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатини рўйхатга олиш тўғрисида

2018 йил 29 апрель куни Xалқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 26 782 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 80,7 фоизи қатнашди.

2018 йил 29 апрель куни бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссиясининг баённомасига асосан “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11, 45, 46-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига 4-Бандихон сайлов округидан сайланган депутат Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган, 1962 йилда туғилган, Қизириқ туманида яшовчи, Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Норқобилов Алишер Менгқобилович рўйхатга олинсин.

Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Қарор ижросини назорат қилиш вилоят сайлов комиссиясининг котиби (О.Чоршанбиев) зиммасига юклансин.

Комиссия раисиШ.БОЙҚУЛОВ

2018 йил 4 май № Қ-10             Термиз шаҳри

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan