Бош саҳифа / Сиёсат / Сайлов—тараққиёт мезони

Сайлов—тараққиёт мезони

Адолатли ва эркин сайлов тизими ҳар қандай мустақил, демократик давлатнинг суверинетитини белгилайдиган муҳим жараёнлардан биридир. Дарҳақиқат, бу жараёнда кўплар қатори мамлакатимиз ёшларининг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этадиган бизнинг мамлакатимизда бу жараён анчайин эркин, сайловчилар фаол фуқаролик позициясини намоён этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз берадилар.

Сайловларнинг адолатли ва демократик тамойиллар асосисида ўтказилиши нафақат юртимизда, балки дунё тажрибаси бўйича ҳам жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларига қиёслаганда ҳавас қилса арзигулик.

Куни кеча Термиз давлат университетининг чет тиллари факультети инглиз ва немис тили йўналишида таълим олаётган l—курс талабаларига “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси“ кафедраси мудири Н. Янгибоевнинг “Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи ва сайлов тизими“ мавзусида очиқ лекция дарси ташкил этилди. Унга ТерДу проректорлари ва профессор-ўқитувчилари, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи комиссияси вакиллари, тегишли ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилди. Лекция ва очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда талабалар сайловга оид билимларини мустаҳкамлаб олдилар.

Х.ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE