Бош саҳифа / Жамият / САХОВАТГА ОЧИЛГАН ҚЎЛЛАР

САХОВАТГА ОЧИЛГАН ҚЎЛЛАР

угун саховатпеша юртдошларимиз коронавирус туфайли эълон қилинган карантин даврида ҳудудларда ташкил этилган  ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзаётир.

Қумқўрғон тумани  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузурида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида ҳам  кўнгилли  ҳомийлар томонидан қисқа муддатда 1470 кг гуруч, 500 кг дан шакар, туз, макарон, ун, ширинликлар,  1577 кг картошка, 6750 кг сабзи, 1775 кг карам, 1050 литр ёғ,  300 кг гўшт каби рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқат  маҳсулотлари жамланди.

Ушбу маҳсулотлар маҳаллалар кесимида шакллантирилган рўйхат асосида  ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган оилаларга кўнгилли ёшлар (волонтёрлар) иштирокида етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Ҳар куни тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 45-50 та эҳтиёжманд хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда етказиб берилмоқда.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan