Бош саҳифа / Жамият / Саховат ва мурувват айёми

Саховат ва мурувват айёми

Икки улуғ байрам, яъни Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик тўйи ҳамда Қурбон ҳайитини нишонлаш арафасидамиз. Одатга кўра, байрам тадориги баҳонасида атроф-ҳудудларимиз ободонлаштирилаяпти, муқаддас қадамжолар, қабристонларда ҳашар уюштирилиб, тозалаш ишлари бажарилмоқда.

Катта ҳайит деб аталувчи Қурбон ҳайитининг мазмун-моҳияти жуда кенг. Бу байрамда азалдан ота-боболаримиз жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилганлар — қўчқор ёки қорамол гўштини қўни-қўшнилари, муҳтожларга тарқатганлар. Бугун ҳам ана шу эзгу амаллар давом этиб, қадриятларимиз бардавом бўлаётир. Шу маънода арафа кунлари маҳалла  ва гузарларда истиқомат қиладиган мискин, муҳтож кишилар, беморлар ва кекса ота-оналар ҳолидан хабар олинаяпти.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларида саховатли, мурувватли мўминлар Аллоҳнинг мукофотига сазовор бўлишларини, хайрли амаллари билан халқ- қа нафи теккан кишиларнинг юзлари ёруғ, умрлари баракали бўлишини таъкидлайди. Мискинларга таом, муҳтожларга кўмак берганлар икки дунё саодатига мушарраф бўлишлигини марҳамат қиладилар. Зеро, ҳайит баҳона бир-биримизга кўпроқ меҳр-оқибат кўрсатсак, эзгу амалларни бажарсак, ажр-савобга қоламиз.

Шу муборак кунларда ҳаж сафарига борган минглаб юртдошларимиз Маккаи Мукаррамада беш фарзнинг бирини адо этмоқда. Аллоҳнинг уйи Байтуллоҳда туриб, Ўзбекистон заминига, халқимизга тинчлик тилашмоқда. Ўзбекистонннинг Биринчи Президенти, буюк давлат арбоби Ислом Каримовни ёд этиб, тиловатлар қилмоқдалар.

Шундай улуғ кунда биз ҳам вилоятимиз аҳлини, меҳмонларни Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз. Илоҳо, юртимиз тинч, хонадонларимиз обод, дастурхонимиз тўкин бўлсин.

Руҳуллоҳ  ДОНАЕВ,
Шўрчи туман “Эшмат ўғли Мўмин бобо” жоме масжиди имом хатиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Лойиҳалар – назоратда

Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аграр ҳамда озиқ-овқат соҳалари бўйича жорий йилда умумий қиймати 4 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE