Бош саҳифа / Жамият / Саховат билан бошлашди

Саховат билан бошлашди

Охирги йилларда элимиз тўй-тантаналари, туғилган кунлари ва бошқа тадбирларни замонавий ва шинам тўйхоналарда ўтказишга одатланишди.

Шу боис қишлоқлар ва туманлар марказида замонавий тўйхоналар қурилиб, элга хизмат кўрсатаяпти. “Учқизил” қўрғони кундан-кунга чирой очиб, янги турар-жойлар, кўркам ижтимоий соха объектлари, шинам ва чиройли хизмат кўрсатиш шохобчалари кўпайиб бораяпти. Куни-кеча маҳаллий тадбиркор Ғайрат Менглиевнинг саъй-ҳаракати билан “Бахтлик” тўйхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тўйхонанинг очилиш маросимида Ғайрат Менглиев саховат кўрсатди. Унинг ҳомийлигида “Янги ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила Азамат Ўроқовнинг фарзанди Озодбекнинг суннат тўйи ўтказилди. Тўкин дастурхон, куй-қўшиқлар ҳамоҳанглида ўтган суннат тўйи барчанинг эсида қоладиган бўлди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan