Бош саҳифа / Жамият / Сахийлар кўпайсин!

Сахийлар кўпайсин!

Вилоятимизда саховатпеша инсонлар жуда кўп. Улар ночор ва кам таъминланган оила аъзоларини мудом қўллаб-қувватлаб келишаяпти.

Шундай инсонлардан бири “Термиз қурилиш индустриал саноат инжиниринг компанияси” раиси Абдусаттор Абдувоҳобовдир. У киши анчадан бери кўпгина қариялар ва ногиронларга беминнат ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келаяпти. Байрам ва тантанали кунларда фахрийларга, кам таъминланган оилаларга, ногиронларга совға-салом улашаяпти.

Юртимизда Наврўз нафаси уфурмоқда. Ана шу қутлуғ сана билан кексаларнинг ҳомийси Абдусаттор Абдувоҳобовни самимий қутлаймиз, амалга ошираётган ишларига Оллоҳ барака берсин, деб дуо қиламиз.

Рўзигул ЧОРИЕВА,
Термиз шаҳри,
нафақачи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE