Бош саҳифа / Спорт / Сафардаги йирик ғалаба

Сафардаги йирик ғалаба

Термизнинг супер лигада кўп йиллик танаффусдан кейин иштирок этаётган “Сурхон”жамоаси сафарда ҳам илк синовдан муваффақиятли ўтди.

Жиззахда “Сўғдиёна” билан куч синашди. Майдон эгалари — Сергей Лушан шогирдлари дастлабки дақиқаданоқ ҳужумга ўтдилар. Маълумки, термизлик ўйинчилар сардори, тажрибали футболчи Дилшод Жабборов Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир йилга футболдан четлатилди. Сардорнинг йўқлигидан термизлик мухлислар хавотирда эдилар. Жамоани бошқа бир тажрибали, истеъдодли футболчи Шавкат Саломов бошлаб чиққан эди. Сардорнинг ўзи ажойиб ўйин намойиш этиб, жамоадошларига ибрат бўлди. 10-дақиқада узоқ масофадан кучли зарб билан ҳисобни очди.15-дақиқада эса яна “Сўғдиёна” дарвозасини нишонга олди. Биринчи бўлимнинг 32-дақиқасида термизликлар ўз жарима майдонларидан бошланган ҳужумни гол билан якунлашди. Ажойиб комбинациядан кейин Шавкат Саломов тўпни Шерзод Ҳакимовга узатди. У тўпни шошилмай, бўш қолган дарвозага йўллади. Эътиборлиси, Шерзод уч ўйинда учта гол урди. Мезбонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин термизликлар ҳимоясини ёриб ўта олишмади.

Шундай қилиб, “Сурхон” 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 7 очко жамғарди ва пешқадамлар сафида маҳкам ўрнашиб олди.

14 апрель-якшанба куни Андрей Микляев шогирдлари Термиздаги “Сурхон” ўйингоҳида турнир пешқадами — Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилишади.

М. АЗИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE