Бош саҳифа / Спорт / Сафардаги мағлубият

Сафардаги мағлубият

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида қатнашаётган жамоалар иккинчи давра ўйинларини бошлашди. Шубҳасиз, ҳар бир тур ўйинлари муросасиз кечади. Чунки олий лигага бериладиган икки йўлланмага 18 та жамоа даъвогар. Улар сафида Термизнинг “Сурхон” жамоаси ҳам бор. Биринчи даврада чиройли ўйин намойиш этган термизликлар 34 очко тўплашганди. Иккинчи давранинг дастлабки учрашувини вакилларимиз Жиззахнинг “Барса-Ғаллакор” клуби билан ўтказишди. Ўйин майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Термизликлар галдаги учрашувни ҳам сафарда ўтказишади. 13 август куни футболчиларимиз “Зомин” клуби аъзолари меҳмони бўлишади. 20 август куни “Сурхон” футболчилари Термизда Сирдарёнинг “Янгиер” жамоасини қабул қилади.

Турнир давом этмоқда

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан мустақилликнинг йигирма олти йиллиги шарафига шаҳар ва туманлардаги 50 га яқин корхона ва ташкилот жамоалари ўртасида  мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнир якунида ғолиб жамоалар вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE