Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигаси жамоалари сафида тўп сураётган Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари кетма–кет ғалабадан сўнг икки ўйинни сафарда ўтказишди.
Футболчиларимиз дастлаб турнир жадвалида пешқадамлар сафида бораётган Андижоннинг “Андижон” клуби меҳмони бўлишди. Иккинчи учрашувда Фарғонанинг “Истиқлол” клуби билан майдонга тушдилар. Андижондаги беллашувда вакилларимиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.Фарғонада ҳам майдон эгалари термизликларга нисбатан аниқ тўп оширишлари ҳисобига “Сурхон” жамоасини 1:2 ҳисобида мағлуб этдилар.
Гарчанд футболчиларимиз сафар учрашувларидан очко олишолмаган бўлсада, пешқадамлар сафида туришибди. Галдаги уч ўйинни вакилларимиз ўз майдонида ўтказишади. 17 сентябрь куни “Алпомиш” ўйингоҳида ўтказиладиган мусобақада майдон эгалари Қаршининг “Насаф 2” клуби аъзолари билан куч синашишади. Сўнгра яна икки ўйин Термизда бўлади. Қорақалпоғистоннинг “Орол” ва Ургенчнинг “Хоразм” клублари билан кечадиган учрашувлар шубҳасиз кескин курашлар остида ўтади.
Н.УСМОНОВ