Бош саҳифа / Спорт / Сафардаги ҳужумкорлик самараси

Сафардаги ҳужумкорлик самараси

Термизнинг “Сурхон” жамоаси бир неча тур аввал сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини 3:0 ҳисобида енгганида, кўплар буни тасодифга йўйишган эди.

Аммо жанубликлар Навоийда “Қизилқум” билан бўлган учрашувда ҳам қарши ҳужум тактикасини қўллаб, мезбонлар дарвозасига хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Натижа ўзини кўп куттирмади. Биринчи бўлимнинг ўрталарида “Қизилқум” дарвозабони Артём Макосин термизлик футболчини ўз жарима майдонида чалиб йиқитди. Ҳакам Шерзод Қосимов дарҳол ўн бир метр ли жарима белгисини кўрсатди. Ўн бир метрликдан жарима тўпини сурхондарёликларнинг хорижлик футболчиси Дарко Стаоневич дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Бундан руҳланган термизлик чарм тўп усталари кетма-кет қарши ҳужумлар уюштиришди. Натижада, биринчи бўлимнинг ўзида улар ҳисобни 2:0 га етказишга муваффақ бўлишди. Деновлик футболчи Абдулазиз Юсупов бу тўп муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлимда Абдулазиз Юсупов боши билан тўп киритиб, ҳисобни 3:0 га етказди. Майдон эгалари кетма-кет ҳужум уюштиришди. Натижада, учрашув тугашига яқин битта тўп киритишга муваффақ бўлишди.

Шундай қилиб, термизликлар 15 очко жамғариб, пешқадамлар сафига чиқиб олишди. Энди воҳадошларимиз навбатдаги учрашувни 26 май куни ўз майдонларида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаси билан ўтказишади. Термизликларда охирги ўринларда бораётган қўқонликлардан ҳам уч очко олиш эҳтимоли катта.

М. ЖУМАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE