Бош саҳифа / Спорт / Сафардаги ғалаба

Сафардаги ғалаба

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати пролигаси “А” гуруҳида қатнашаётган жамоалар 24-тур учрашувини ўтказишди.

Келгуси мавсум суперлигани кўзлаётган Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари сафарда Урганчнинг “Хоразм” жамоаси меҳмони бўлишди. Айтиш керакки, термизликларга Руфат Акромхўжаев мураббийлик қила бошлагандан бери ўйинда анча ўзгариш сезилаётир. Бунга мисол қилиб ўтган турдаги ғалабани айтиш мумкин. Тажрибали Баҳриддин Ваҳобов биринчи бўлиб майдон эгалари дарвозасини ишғол этгач, термизликларнинг гол уришга бўлган иштиёқи янада кучайди. Аниқ тўп оширишлар ва футболчиларнинг ҳамжиҳатлиги натижасида Убайдулла Ҳолиқулов, Даниэл Насриддинов, Бек Абдуллаев каби ўйинчилар ҳам рақиб дарвозасини кетма-кет ишғол этдилар. Оқибатда термизликлар сафарда 0:4 ҳисобида галдаги ғалабани қўлга киритишди. Ушбу ютуқдан сўнг, “Сурхон” жамғарган очколар сони 41 тага етди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сурхонликлар ютуғи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил 12-14 ноябрь кунлари илк маротаба …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan