Бош саҳифа / Таълим / Садоқатли бўлсин ўғлонинг

Садоқатли бўлсин ўғлонинг

Сарҳадларимиз дахлсизлигини, тинчлигимизни таъминлашда миллий армиямиз, унда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг профессионал маҳорати муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарорларда армия хизматчисининг жисмоний-жанговар тайёргарлиги баробарида маънавий-маърифий савиясини ошириш борасидаги янги талаблар ўртага ташланди. Уларни амалга ошириш, ёшларнинг илк ҳарбий кўникмаларининг шаклланишида умумтаълим мактабларида ўтиладиган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик сабоқларининг ўрни алоҳидадир. Термиз шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган амалий семинар жорий ўқув йилида ташкил этиладиган ушбу дарсларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланди.

Мудофаа ишлари бош қармаси ва унинг туман бўлимлари раҳбарлари, халқ таълими услубчилари ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ҳамда масъуллар иштирокидаги семинарда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зурурлиги таъкидланди. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Эргашев жорий ўқув йилида 10-11-синфларда 70 мингга яқин ўқувчи чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дарсларида иштирок этишини айтиб, уларнинг қалбида юртга садоқат, фидойилик ва мардлик туйғуларини янада юксалтириш, бугунги кун талабини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситаларда тушунтириш лозимлигини таъкидлади. Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Б. Бекмуродов мактабларда меъёрий талаблар доирасида ўқув моддий-техник базасини босқичма-босқич яхшилаш, хотира бурчакларини ташкил этиш, саф майдончалари, гимнастика, ўқ отиш жойлари, синфхоналарни дарсларга тайёрлаш борасида қилинган ишларга тўхталиб, келгусидаги вазифаларни баён этди. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шерзод Олимов ёшларимиз тарбиясида доимий ҳамкорликни кучайтириш, бунинг учун барча имкониятлар ишга солинишини маълум қилди. Шундан сўнг, семинар иштирокчиларига тайёрланган кўргазма намойиш қилиниб, таълим муассасасидаги намунавий чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик хонаси билан таништирилди.

Б.НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan