Бош саҳифа / Жамият / Сабринанинг қўли гул

Сабринанинг қўли гул

Янги қурилган боғчалар ёнидан ўтиб кета туриб, деворларига ишланган мультфильм қаҳрамон-ларининг суратларига кўзингиз тушгани заҳоти болалик хотиралари бир зум чулғаб олади.

Ана шу каби расмларни чизиб, болажонларнинг кўзларига қувонч улашаётган термизлик Сабрина Юлдошева ҳам тасвирий санъатга қизиқади. У ҳозирги кунда Термиз туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 10-синфида ўқияпти.

 Ёш бўлишига қарамай Сабрина эл орасида анчайин танилиб қолган. Нега десангиз, тумандаги кўплаб боғчалар деворларига туширилган расмларни ҳам айнан Сабрина чизган. У тасвирий санъат йўналишида ташкил этилган қатор кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келаяпти. Жумладан, “Юртим ёшлари ҳаёти”, “Иқтидорли ёшлар”, “Бўёқларда Сурхон жилоси”, “Мен Қўқон фестивалига бораман” каби танловларда муносиб иштирок этиб келмоқда. Жорий йилнинг 30 апрелида Барселона шаҳрида ўтказилган халқаро Монография конференциясида устози билан биргаликда иштирок этди. Анжуманда мақоласи учун сертификат билан тақдирланган Сабрина Юлдошева келажакда Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритишни орзу қилади.

—     Сурхонимнинг бетакрор табиатини рангларда тасвирламасдан юрагим ором топмайди, — дейди Сабрина Юлдошева. — Манзара, портрет, натюрморт, миниатюра йўналишларига қизиқишим баланд. Кичкиналигимданоқ расм чизиш санъати мени ўзига ром этган. Бундай бетакрор юртни қоғозга туширмаслик мен учун увол.

Адолат САФАРова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan