Бош саҳифа / Жамият / Сабр ва меҳнат ортидаги роҳат

Сабр ва меҳнат ортидаги роҳат

Қизириқ туманидаги “Буюк келажак” маҳалласида турли мевали ва манзарали дарахтларга бурканган ҳовлини иккинчи гуруҳ ногирони Турғун Турдиқуловнинг уйлари дейишганда ишонгим келмаган эди. Камида 800дан ортиқ дарахти бор, боғнинг бир томони анорзор, қолган жойларида олма, ўрик, олча, гилос, нок ва юртимизда ўсадиган барча мевали дарахтлар мавжуд.

Муҳиддин бобо ва Баҳригул момолар  1984 йил 24 майда фарзандли бўлишди. Аммо чақалоқда жисмоний нуқсон бор эди. Эр-хотин “бу ҳам Худонинг ишида” дея тақдирга тан беришди ва чақалоққа Турғун деб исм қўйишди. Турғун 5 ёшга кирганда Муҳиддин бобо автоҳалокатга учраб, вафот этди. Турғун деҳ қончилик, боғдорчилик сирларини ўрганиб улғайди. Уни ҳеч ким ногирон, деб ўйламайди. Ўзининг боғидаги мевалари билан, ҳатто дарахтлар тагига картошка, саримсоқ пиёз, ерёнғоқ каби экинларни экиб, бозорларимизни тўлдирмоқда. Ҳозирги кунда Турғун ака Муборак янга ва қизалоқлари билан аҳил оила бўлиб яшашмоқда.

Баҳригул момони маҳалладагилар “Асал момо” дейишар экан. Ўзининг ширин сўзи, қилган яхши амаллари билан одамлар қалбидан жой олган момо билан бир бор суҳбатлашсангиз чиндан ҳам Асал момо эканлигига амин бўласиз. Момонинг ширали овози ҳам бор. Халқ қўшиқлари ва лапарларини тилидан қўймай айтиб юради. Онахон “Соғиндим ёр сўзингни”, ”Манинг отам билан онам” қўшиқларини айтганда кўзларимга ёш келди.

— Мен ҳаётимда жуда кўп қийинчиликлар кўрдим, барчасини сабр-бардошим билан енгиб ўтдим, — дейди момо. — Худога шукр, кам бўлганим йўқ. Фарзандларимга ҳам қийинчиликларни сабр билан енгиш кераклигини, фақат меҳнат билан инсон роҳат кўриб яшашини уқтирдим.

Баҳригул момо Нигора, Гулшода исмли қизларини ҳам оқила, меҳнатсевар қилиб тарбиялади. Қизлари келин бўлиб тушган хонадон соҳиблари ҳам “Тарбия берган ота-онасига раҳмат!” дейишади. Мана шундай оилалардан ўрнак олиб яшасак, турмушимиз янада гўзал бўлади.

Лобар ОТАМУРОДОВА,
Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan