Бош саҳифа / Жамият / Рўза инсонни поклайди

Рўза инсонни поклайди

«Рамазон ойи шундай ойки, унда одамларни ҳидоятга бошлагувчи, ҳидоят йўлини кўрсатиб берувчи оятларни ўз ичига олган ва ҳақу ноҳақни ажратиб берувчи Қуръон нозил бўлган. Рамазон ойига етишган кимса ўша ойда рўза тутсин». (Бақара сураси, 185-оят).

Дарҳақиқат, яқинлашиб келаётган Рамазон ойи барчамизни ҳам жисман, ҳам маънан покловчи, яхшиликка чорловчи, қилган гуноҳларимиздан фориғ этувчи муборак ойдир. Бу йилги Рамазон ойининг бошланиши 17 май санасига тўғри келади. Шу кундан бошлаб, барча мусулмонлар рўза тутиб, бир-бирларига меҳрибон бўлиб, савобли амалларни кўпроқ бажаришга киришадилар.

Рўза, аввало, Аллоҳ учундир. Унинг мукофотини ҳам Яратган беради. Чунки рўза бошқа ибодатлар каби инсон кўзи тушадиган, барча хабардор бўладиган амал эмас. Уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўра олмайди. Шу сабаб, Аллоҳ таоло бу амалнинг мукофоти ёлғиз ўзига тааллуқли эканининг хабарини берди.

Рўзадор очлик ва чан- қоқлик туфайли ҳалок бўлишидан хавфсираса ёки касал бўлса, рўза аҳволини оғирлаштирса, унинг рўза тутмаслиги дуруст бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Менинг умматимга олдинги умматларнинг бирортасига ато қилинмаган бешта хислат берилди: 1. Рамазон ойи- нинг аввалги кечасида Аллоҳ таоло уларга раҳмат назари билан қарайди. Аллоҳ қайси бандасига раҳмат назари билан қараган бўлса, абадий азоб қилмайди. 2. Аллоҳ малоикаларга Муҳаммад алайҳиссалом уммати учун истиғфор айтишни буюради. 3. Рўзадор кишининг оғзидан чиққан ҳид Аллоҳ наздида мушки анбардан ҳам хушбўйроқдир. 4. Аллоҳ таоло жаннатга «Зийнатлан», деб буюради ва сўнг «Мўмин бандаларимга жаннат бўлсин, улар менинг дўстларимдир», дейди. 5. Аллоҳ таоло уларни мағфират қилади.

Рамазон дуолар мустажоб бўладиган, садақалар мақбул, яхшиликлар кўпаядиган, азоб дафъ қилинадиган ойдир. Шу боис, бу муборак кунларда иймон ва ихлос билан рўза тутган кишининг ўтган барча гуноҳлари кечирилади, ниятлари эса ижобат бўлади.

Фахриддин ХУДОЙНАЗАРОВ,
Денов тумани “Ҳикмат” жомеъ
масжиди имом хатиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan