Бош саҳифа / Жамият / РЎЗҒОРИНИ УДДАЛАЁТГАНЛАР

РЎЗҒОРИНИ УДДАЛАЁТГАНЛАР

Бойсунлик тадбиркор Равшан Мамадиёров “Дурадгорлик” кичик корхонасини ташкил этганига мана 27 йил бўлди. Истиқлолимизнинг илк йилларидаёқ фаолиятини бошлаган корхонада ҳозир 10 киши меҳнат билан банд. АТБ “Микрокредитбанк”дан олинган 45 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига фаолиятини кенгайтириш, қўшимча дастгоҳлар ва иш ўринларини яратиш имконияти пайдо бўлди. Ҳозирда туман деҳқон бозорига туташ дўкондан харидорлар бешик, сандиқ ҳамда каштачилик намуналарини қулай нархларда сотиб олишмоқда. ­Ёш уста ҳунарманд Фарруҳ Тавовов мана олти йилдирки, шу корхонада касб сирларини ўрганиб келади. Эндиликда ўзи мустақил  ишлаб, маҳсулотларнинг янада чиройли, харидоргир бўлишига алоҳида ҳисса қўшмоқда. Тажрибали уста Муҳриддин Ҳалилов эса ёшларнинг ҳунар ўрганишига бош-қош бўлмоқда.

— Корхонамизда қизларимиз,    келинларимиз ҳам иш билан банд, ­— дейди иш бошқарувчи Панирой    Шоимқулова. ­— Энг муҳими, меҳнатимиздан халқимиз ва корхонамиз аъзолари бирдек мамнун бўлишмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan