Бош саҳифа / Жамият / Рўйхатга олиш моҳияти

Рўйхатга олиш моҳияти

Аҳолини рўйхатга олиш – ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаидир.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича жалб этилган пудрат ташкилотлари томонидан маҳсулотлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича ўтказилган танлов асосида бажарилади, яъни аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш, картографик материалларни чоп этиш, рўйхатга олиш материалларини чоп этиш моддий-техник таъминлаш, рўйхатга олиш материалларини ташиш, технологик-лойиҳа ишларини ўтказиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, рўйхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш, автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш ва бошқалар. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашиш учун зарур ҳолларда қўшимча равишда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар жалб этилиши мумкин. Маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

Ҳ. ЎРОЛОВ,
вилоят статистика бошқармаси
демография ва меҳнат статистикаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE