Бош саҳифа / Таълим / Рус тили ойлиги

Рус тили ойлиги

Фан ойликларининг ўтказиб борилиши таълим-тарбия жараёнининг уйғунлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. “Баркамол авлод” Термиз шаҳар болалар марказида рус тили фани ойлиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Марказдаги рус тили тўгараги раҳбари Ҳ. Абдурашитова ва У. Давлатовларнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Осенний бал” деб номланган кечада тўгарак аъзолари фаол иштирок этишди. Унда кузга бағишланган шеърлар ўқилиб, рус миллий рақслари ижро этилди. Ўқувчилар рус эртаклари асосида қизиқарли саҳна кўринишларини тақдим этишди.

Тадбир якунида кечанинг фаол иштирокчилари марказ маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Назира КЕНЖАЕВА,
услубчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan