Бош саҳифа / Жамият / Руҳият “адвокатлари”

Руҳият “адвокатлари”

Мазкур атамани ўқиб, ҳайрон бўлгандирсиз, бизнинг ички кечинмаларимиз, ҳиссиётларимиз, умуман, руҳиятимизда юз бераётган нохуш жараёнлардан ҳимоя қилувчи адвокатлар ким экан деб. Табиийки, улар руҳшунослардир.

Чунки бу соҳа вакиллари энг оғир ва мураккаб вазиятларда, муаммолар билан юзлашганимизда тўғри йўлни танлашимиз, муваффақиятга умид боғлашимиз учун бизни руҳлантирадиган ғоялари билан даволайдилар.

Шунинг учун ҳам уларнинг ёрдамларига ҳамиша эҳтиёж сезамиз. Айниқса, болалар тарбияси, хулқ-атвори билан боғлиқ муаммоларда руҳшуносларнинг ёрдами кўпроқ асқотади. Бироқ вилоятимиздаги таълим муассасаларининг аксарият қисмида психолог мутахассисларга эҳтиёж катта.

Вилоят ҳокимлиги, Низомий номидаги Тошкент педагогика университети қошидаги психология ўқув-илмий маркази ҳамда Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамкорлигида психологиядан касбий қайта тайёрлаш курсларининг ташкил этилиши ушбу муаммога маълум маънода ечим бўлди.

— 7 ой мобайнида 60 нафар олий маълумотли педагоглар ҳамда бошқа ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган психологлар ўқув курсида психологиянинг энг асосий йўналишлари бўйича таҳсил олишди, — дейди Тошкент давлат педагогика университети қошидаги психология ўқув-илмий маркази бўлим бошлиғи Феруза Алимова. — Тингловчилар асосан, оила психологияси, умумий, этно психология, психодиагностика, психологик маслаҳат ва психокоррекция каби йўналишлар бўйича назарий билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилишди. Айтиш керакки, бундай ўқув-курслар фақат бизнинг марказимиздагина ташкил этилган бўлиб, республикамизнинг чекка ҳудудларидан бири бўлмиш Сурхондарё вилоятида ушбу амалиёт илк бор синовдан ўтказилди. Ўйлайманки, мазкур саъй-ҳаракат кейинчалик воҳада психолог кадрларга бўлган эҳтиёжнинг бир қисмини қондиришга ёрдам беради.

— Фаолиятим давомида гиперактив, яъни интеллекти юқори, аммо хулқ-атворида оғишиш бўлган болалар билан ишлашда қийинчиликларга дуч келардим, — дейди “Smart club” болалар академияси психологи Нигора Нормахматова. — Ушбу ўқув курси давомида эса бунга жавоб топдим. Айниқса, мураккаб вазиятларда қандай психологик методларни қўллаш, таҳлил қилишни билиб олдим. Ишдан ортиб, олис пойтахтга бориб курсларда ўқиш, малакамизни оширишга кўпда имкон бўлавермайди. Бу имкониятнинг ўз вилоятимизда берилгани мен каби бошқа кўплаб ҳамкасбларимга ҳам қўл келди.

Тингловчилар ўқув курси ниҳоясида чиқиш тест имтиҳонларидан ўтказилиб, уларнинг ҳар бири битирув малакавий ишларини ҳам ҳимоя қилишди. Шундан сўнг, уларга психология ўқув-илмий марказининг махсус дипломлари топширилди.Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE