Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Россиялик ишбилармонлар Сурхондарёда

Россиялик ишбилармонлар Сурхондарёда

Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида Сурхондарё ҳамда Новосибирск вилоятлари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари иштирокида қатор учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар чоғида ҳудудлараро ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича битим, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича жами 390,8 миллион долларлик 14 та шартнома имзоланиб, келгусида 2 та улгуржи-таъминот маркази, 1 та савдо уйини ташкил этишга келишиб олинди.

Форумдан сўнг,“ТХ Сибирский Гигант” масъулияти чекланган жамияти директори Александр Манцуров бошчилигидаги бир гуруҳ россия- лик ишбилармонлар воҳамизга ташриф буюрди. Ташриф давомида улар Термиз туманидаги “Марварид” дам олиш маскани, “Gold Agro Fresh” агрофирмасидаги иссиқхона мажмуаси, “Gold Dreid Fruits” МЧЖнинг мева-сабзавотни қайта ишлаш ва сақлаш фаолияти, “Termez Cargo Centre” МЧЖ томонидан ташкил этилган Халқаро логистика маркази ҳамда Шеробод туманида ташкил этилган анорзорлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф ниҳоясида “ТХ Сибирский Гигант” МЧЖ билан Россия буғдойини “SURXON IMPORT EKSPORT AGRO” МЧЖда қайта ишлаган ҳолда Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилиш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Вилоят Ҳокимлиги
ахборот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Имкониятлар фаровонликка йўл очади

Ҳар бир ҳалол ризқ билан даромад топувчи инсон ўзи, оиласи ва мамлакат учун наф келтиради. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan