Бош саҳифа / Сиёсат / Россия – Ўзбекистон ёшлар фестивали

Россия – Ўзбекистон ёшлар фестивали

Хабарингиз бўлса, Москва шаҳридаги Россия Жамоатчилик палатасида II Россия –Ўзбекистон ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Унда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасидан 100 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди.

Тадбирда ёшлар масалалари бўйича Федерал агентлик раҳбари Aлександр Бугаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро алоқалар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Aлишер Курманов сўзга чиқиб, фестиваль иштирокчиларини қутлади.Таъкидланганидек, икки мамлакат ёшларининг ўзаро дўстона мулоқоти, тадбиркорлик, туризм каби соҳалар бўйича тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва ҳамкорликда янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда мазкур фестиваль муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, фестивалда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари ҳам бор.

Фестивалнинг илк кунида Россия ёшлар иттифоқи раҳбарияти ва делегация таркибидаги расмий доира вакиллари ўртасида учрашув ҳам бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида Россия ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигининг 2020 йилга мўлжалланган тадбирлар режасиишлаб чиқилди. Россияда меҳнат қилаётган ёшларни касбий қайта тайёрлаш, журналистика соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар муаммоларига боғлиқ бўлган бошқа масалалар бўйича келишувларга эришилди.

Маълумот ўрнида, I Ўзбекистон – Россия ёшлар фестивали ўтган йилнинг кузида “Ҳамкорлик, ташаббуслар ва инновациялар” шиори остида ўтказилган бўлиб, унга Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари мезбонлик қилганди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Элчи билан учрашув

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг олий даражадаги учрашувлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, савдо айланмаси-нинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE