Бош саҳифа / Жамият / Россия 10 минг меҳнат мигрантини ишга қабул қилади

Россия 10 минг меҳнат мигрантини ишга қабул қилади

Россия Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиши АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа доирасида 10 минг меҳнат мигранти яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга ишга жалб қилинади. Номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

Дарвоқе, t.me/barqarorhayot_sari каналининг маълум қилишича, Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳридаги йирик автобуслар паркида ишлаш учун 600 та бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилмоқда.

Санкт-Петербург шаҳрининг «Третий Парк» масъулияти чекланган жамияти автобус ҳайдовчиси (водитель автобуса) ва чиптачи (кондуктор) бўш иш ўринлари учун жорий йил 16 сентябрь куни онлайн тарзда танлов ўтказиши маълум қилинади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун қуйидаги талаблар қўйилади:

«Д» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш;

Соҳада камида 1 йиллик меҳнат стажига эга бўлиш;

Судланмаган бўлиши;

 Рус тилида эркин сўзлаша олиши;

Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.

❇Ойлик маош (Автобус русумига ва иш графигига боғлиқ):

Танлов 16 сентябрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг барча минтақавий филиалларида онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Танлов Сурхондарё вилояти ҳудуди бўйича Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уйда ўтказилади. (Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси). Мурожаат учун: Тел:. (76) 222-45-22.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ишончли вакил журналистлар учун брифинг ўтказди

Хабарингиз бор, 20 сентябрдан Президентликка номзодларнинг сайловолди тарғиботига рухсат берилди. Шу муносабат билан ЎзЛиДеП Сурхондарё …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan