Бош саҳифа / Сиёсат / Режа аниқ, вазифа масъулиятли

Режа аниқ, вазифа масъулиятли

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселекторда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, жамоат ташкилотлари, ички ишлар органларининг таркибий бўлинмалари раҳбар-ходимлари ҳам иштирок этди.

Йиғилишда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг энг асосий шарти эканлиги таъкидланди.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланиб, шу куни амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар қатъий, аниқ ва тизимли равишда ўтказиб келинаётганлиги, натижада жиноятчилик сезиларли камайганлиги айтиб ўтилди.

Хусусан, жорий йилнинг 7 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этиш ҳолатлари 4600 тага камайган. Жумладан, қасд дан одам ўлдириш 72 тага, оғир тан жароҳати етказиш 75 тага, бос- қинчилик 81 тага, безорилик 401 тага камайишига эришилган. Видеоселекторда ички ишлар вазирлиги тизимида ҳамон ўз ечимини кутаёган муаммолар борлиги айтиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан тегишли мутасаддиларга соҳадаги ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan