Бош саҳифа / Таълим / “Ректор кузатуви остида”

“Ректор кузатуви остида”

Телефонимга телеграмм тармоғидан хабар келди. Қачонлардир мақола олиб келиб, газетамизда чиқартирган қиз мени йўқлабди. У олий ўқув юртида ўқиётганини айтганида хурсанд бўлдим. Кейин мутахассислик фанидан оралиқ назорат топшираётганини ва ундаги тест саволларига жавоб топишга ёрдамлашишимни илтимос қилиб, тест варақларининг суратини ташлай бошлади…

(Ҳамма гап буёқда экан-да, нега ўз-ўзидан йўқлаб қолди десам)

Лекин энг қизиғи, саволлар жуда жўн ва содда тузилганига қарамай, талаба қизнинг кимнингдир кўмагига таянаётгани ҳафсаламни пир қилди.

“Талабанинг иши — ўқиш, унинг бошқа юмуши йўқ”, дерди устозларимиз. Демак, бу талаба қизнинг ўқишга қунти ёки вақти йўқ.

         Адашмасам, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарорида умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олувчиларга ўқув машғулотлари вақтида қуйидагилар қатъиян тақиқланади (https://lex.uz/docs/2013801):

● телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

● телефонни стол устига қўйиш;

● мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;

● сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

● суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;

● телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Ўқувчиларга машғулотлар, тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатлардагина ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

Аммо, бу қоида қатъий назорат ўрнатилгандагина иш беради.

Термиз давлат университетидаги аудиторияларни собиқ ректорнинг ўзи кузатув камераси орқали назорат қилиши ҳақида кўп эшитганман. Ўша — “ректорнинг кузатуви остида” деган хаёлнинг ўзи талабани ҳам, ўқитувчини ҳам сергаклантиради. Ушбу тартиб ҳеч йўқса, имтиҳонлар пайтида қўлланилса, бировнинг ёрдамига таяниб, амаллаб диплом оладиган айрим талабаларни ҳам китоб титкилашга ундарди/

Кузатувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳалик педагоглар орасида америкалик ўқитувчи

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилидан дарс бериш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи келди, дея хабар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan