Бош саҳифа / Жамият / Ранглир жилосида – Ватан мадҳи

Ранглир жилосида – Ватан мадҳи

Термиз шаҳридаги  “Ёшлар” марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли  кучлари  ташкил  этилганлигининг  26 йиллиги  ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ёшлар  иттифоқи  вилоят  Кенгаши  қошидаги  тўгараклар аъзолари ва  ҳарбий  хизматчиларнинг  фарзандлари ижодини жамлаган  “Ранглар жилосида — Ватан мадҳи” деб  номланган тасвирий санъат асарлари  кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий  ижодкорлар  уюшмаси  аъзоси,  таниқли рассом Турсун- пўлат Ўроқов ҳамда ёш мусаввирларнинг тинчлик ва осойишталикни, бугунги  доруломон  кунлардан  шукроналик руҳини ифода этган асарлари намойиш қилинди.

Кўргазманинг  очилиш маросимида  сўзга  чиққанлар  ёш  ижодкорларни  ҳар  томонлама қўллаб-қувватлаш,  интилиш  ва ташаббусларини муносиб  рағбатлантиришга  қаратилаётган  алоҳида  эътибор  юксак самаралар бераётганини таъкидлашди.

Кўргазмада  асарларида тинчликни ўзига  хос  услубда тараннум этган   ёш мусаввирлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE