Бош саҳифа / Жамият / “Ранглар жилосида — она диёр”

“Ранглар жилосида — она диёр”

Бежиз ёшларни ниҳолга ўхшатишмайди. Ёшлигидан у қанчалик яхши эътибор-ла парвариш қилинса, меҳр ва муҳаббат билан таълим-тарбия берилса, келажакда бу узоқ муддатли меҳнат ўз самарасини беради.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб “Ранглар жилосида-она диёр” деб номланган расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Унда Термиз шаҳри ва туманлардан ўнлаб ёшлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этишди. Кўргазманинг очилиш маросимида ТерДУ чет тили факультети ўқитувчилари ҳамда 1-курс талабалари ҳам иштирок этишди.

Томошабинлар ва иштирокчиларда мактаб ўқувчилари Ф. Раимов, М. Тошпўлатова, Д. Ражаббоева, С. Савченко, С. Нарзиеваларнинг акварель ва мойбўёқда чизган расмлари катта қизиқиш уйғотди. Айтиш лозимки, болалар қаламига мансуб бўлган ижодий ишлар ўзининг соддалиги, беғуборлиги, ёшларга хос ишончнинг устунлиги билан ажралиб туради.

Кўргазманинг очилиш маросимида ТерДУнинг 1-, 2-босқич талабалари “Ёшлар маркази”даги мавжуд ўнта тўгарак фаолияти билан яқиндан танишишди. Бу ерда тасвирий санъат, халқ амалий санъати, дизайнерлик ва тикувчилик тўгараклари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Яна бир муҳим жиҳати, “Ёшлар маркази”даги тўгаракларда мингдан ортиқ иқтидорли болалар, тажрибали мураббийлар кўмагида ўз малакаларини оширишмоқда.

— Яқинда бўлган республика кўрик-танловида тасвирий санъат тўгараги аъзолари фахрли ўринларни олишди. Бу эса ёшларимизнинг изланишлари, қизиқишлари, тўгараклар фаолияти бесамар кетмаётганлигидан далолат беради, — дейди таниқли мусаввир ва мураббий Турсунпўлат Ўроқов.

Ёшлар кўргазмаси иштирокчиларда ўзига хос қизиқиш ва унутилмас таассурот қолдирди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE