Бош саҳифа / Таълим / Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2019 йил 19 мартдаги 119-сонли қарори билан вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Интеллект” истиқболли кадрлар тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий мақсади раҳбар кадрларнинг етакчилик маҳоратини ошириш, раҳбар лавозимларига заҳирага олинган кадрлар ва турли даражадаги раҳбар ходимлар ҳамда иқтидорли ёш мутахассисларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билим-кўникмаларини оширишдан иборатдир.

Яқиндагина вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига номзоди кўрсатилган 92 нафар турли соҳа вакилларидан иборат номзодлар Термиз давлат университетида академияга ўқишга кириш имтиҳонлари ва тестларга тайёргарлик бўйича ўқув-машғулотларга жалб қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Чориев ўқув курсини очар экан, номзодлар Давлат бошқарув академиясини тугатиб, давлат ва маҳаллий органлар, корхона, ташкилот ва ижтимоий соҳаларда иқтидорли, салоҳиятли, интеллектуал етук раҳбар сифатида ўрнак бўлишлари лозимлигини таъкидлади.

Термиз давлат университетининг Ҳаким Расулов, Шуҳрат Алламуратов, Шоира Давлатова, Нозим Икромов, Хадича Шарафуддинова сингари билимли ва катта тажрибага эга бўлган ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси, замонавий раҳбарнинг психологик қиёфаси ва интеллектуал қобилияти,тарих, маданият ва маънавиятга оид мавзуларда сермазмун чиқишлар қилдилар.

Натижада,2019-2020 –ўқув йилида жами 23 нафар воҳадошимиз Давлат бошқарув академияси тингловчилигига яхши баҳолар билан қабул қилинди.

Ўқув марказининг олдига қўйган режалари улкан. Яқинда заҳирадаги кадрлар ҳамда жойлардаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларини ҳам қайта тайёрлаб, малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш режалаштирилган.

Қўлдош ҚОСИМОВ,
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Интеллект” истиқболли
кадрлар тайёрлаш ўқув маркази директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE