Бош саҳифа / Жамият / Рағбат ҳам ибратдир

Рағбат ҳам ибратдир

Фарзанд асосий эътиборни, яъни ҳаракатига яраша сийлов ёки даш-номни оиладан олса, унда масъулият ҳисси кучли бўлади. Мактабда ҳам ўзининг муносиб хулқи ва билими, изланувчанлиги билан атрофдагилар эътиборига тушади.

Унинг гўзал маънавий олами жамиятда ҳам шу тарзда акс этади. Қачонки, фарзанд билан оила даврасида ҳамжиҳатлик бўлмаса, бола атрофдагилар фикрига тобе бўлиб қолади.

Айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида ёшлар таълим-тарбияси алоҳида аҳамият касб этади. Уларга яратилаётган имкониятлардан, янгиликлардан самарали фойдаланишларида камарбаста бўлсак, келажагидан кўнглимиз хотиржамдир. Кўпинча ўқувчининг хулқ-атвори учун ўқитувчи жавобгар сифатида қайт этилади. Бу ҳам ўқитувчида ўқувчисига нисбатдан эътиборни, талабчанликни оширишга хизмат қилар. Аммо, аввало, ота-она тарбиянинг устуни бўлиб қолаверади. Бола кўчада кўрганини қилгани яхшими, оилада, -деган саволга ҳаммада “албатта оилада”, деган жавоб бўлиши табиий. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, оилада рисоладагидек тарбия топаётган ўқувчилар бизнинг ҳам фахримиз. Дарсимиз сўнгида ўқувчиларимизга “Ота-онангизга раҳмат!” дейишимиз эса уларга фахр туйғуси билан биргаликда ҳамиша одоб-ахлоқли, аълочи бўлиш масъулиятини ҳам юклайди.

Демоқчи бўлганимиз, фарзандларимизни ажойиб хулқи ва зукколиги учун ўз вақтида рағбатлантиришни унутмасак, улар масъулиятни ҳис этишади, ибратли давраларни ўзларига дўст тутади. Зеро, рағбат ҳам энг катта ибратдир.

Зебо РАҲМОНОВА,
Термиз туманидаги
21мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE