Бош саҳифа / Таълим / Рағбат фаолликка етаклайди

Рағбат фаолликка етаклайди

Деярли ҳар куни ёшларимиз эришаётган ютуқлар ҳақидаги хушхабарлар уларнинг яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётганларидан далолатдир.

Қайси таълим масканига борманг, турли тўгаракларга мунтазам қатнаётган иқтидорли ўқувчиларга гувоҳ бўласиз.

Денов туманининг чекка “Қўзичоқли” МФЙ ҳудудидаги 701 нафар ўқувчи таҳсил олаётган 23-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, севимли машғулотларига жалб этиб иқтидорларини янада шакллантириш мақсадида 18 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган.

Биргина мусиқа ўқитувчиси Нормурод Эшбоев раҳбарлик қилаётган “Ёш мусиқашунослар” тўгарагининг 4-синф ўқувчилари — Қурбонова Гулсанам, Нормаматова Дурдона, Шодиева Шодиябону, 5-синф ўқувчилари — Жўраева Шаббона, Мўминова Шаҳноза каби 20 нафар дуторчи қизлар туман, вилоят миқёсидаги танловларда муваффақиятли иштирок этиб келишади. Жумладан, ўтган йили туманда ўтказилган “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалида 2-ўринни, “Ёшлар фестивали” анъанавий ансамбль йўналишининг туман босқичида биринчи ўринни эгаллашган.

— Маҳалламиз ёшлари дарсдан сўнг тўгаракларга шошилишади. Бундан ота-оналари ҳам хурсанд, боиси улар фарзандларининг ёрқин келажагидан умидвор. Тадбирларда намунали иштирок этган ўқувчиларни эса, албатта рағбатлантириб борамиз. Бу уларнинг фаоллигини янада оширади,— дейди мактаб директори Дамин Ҳасанов.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE