Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Рағбат янги зафарларга чорлайди

Рағбат янги зафарларга чорлайди

Меҳнат қилган инсон рағбатлантирилса, руҳланиб ишлайди, янги режалар тузади. Келгусида янада юксакроқ марраларни кўзлайди.

Деҳқонларимиз амалдаги йилда бепоён ғаллазорларда мўл ҳосил етиштирдилар. Далалардан 600 минг тоннадан зиёдроқ сифатли дон саранжомлаб олиниб, ғалла тайёрлаш давлат шартнома режасини республикада биринчи бўлиб уддалашди. Ўрим-йиғим якунига кўра, соҳадан 345,6 миллиард сўм даромад кўрилгани ойдинлашди. Шунинг 86,2 миллиард сўми соф фойдани ташкил этмоқда. ўаллачиликда рентабеллик 33,2 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Термиз шаҳридаги “Гранд Алмаз” тўйхонасида вилоят ғаллакорларининг ҳосил тўйига бағишланган йиғилиш ва тантанада таъкидлаб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам, ғаллакорларимизнинг баракали меҳнати мақтовга лойиқ. Қизириқ тумани деҳқонлари 76,7 минг, Шеробод тумани миришкорлари 75,9 минг, Музработ тумани ғаллакорлари 69 минг, Денов тумани бошоқли дон ижодкорлари 64 минг тонна ҳосиллари билан ялпи хирмонга барака киритдилар. Шеробод туманидаги “Отақул ўғли Ҳайдар”, “Ахтам қул Ботиров”, Музработ туманидаги “Ўроқов Бозор”, “Худойбердиев Ҳайдар полвон”, Жарқўр ғон туманидаги “Гулистон Олтин замини”, Ангор туманидаги “Шоди Муҳаммад Ангор” Термиз туманидаги “Исмоилжон Намуна” фермер хўжаликлари аъзолари ҳар гектар ғаллазордан 81-78 центнердан сифатли дон йиғиштириб олиб, барчага ўрнак бўлишди. Ҳосил мўл бўлгани учун ҳар бир фермер хўжалиги 60-80 тоннадан буғдойга эгалик қилишди. ўаллачилик билан шуғулланган тўрт мингдан зиёд фермер хўжаликларининг асосий қисми ғалла тайёрлаш режасини ошириб бажаришди. Уларнинг ютуғи ҳисобига давлатга қўшимча равишда ўн минг тоннадан зиёд сифатли дон сотилди. Бу эса ҳосил етиштирган ғаллакорларга қўшимча даромад дегани.

ўаллакорларнинг меҳнат зафарига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда юқори натижаларга эришган ғаллакорлар вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо сов ғалар билан рағбатлантирилди. Файзли дастурхон атрофида йиғилган илғор ғаллакорлар ўзларининг келгуси режалари ҳақида сўзладилар. Тантана иштирокчиларини Ўзбекистон халқ бахшиси Шодмон бахши Хўжамбердиев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова каби санъаткорлар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан хушнуд этишди.

У. НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизириқлик ғаллакорлар ютуғи

Вилоятдаги энг кўп ғалла етиштирувчи туманлардан бири — Қизириқ тумани меҳнаткашларининг ўтган йил кузидан буён …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE