Бош саҳифа / Жамият / Раҳбарлар огоҳлантирилди

Раҳбарлар огоҳлантирилди

“Вилоят халқ таълими бошқармаси “Сурхон тонги” газетасининг 2017 йил 25 октябрдаги 59-сонидаги  “Иштиёқ бўлмаса қийинда!” сарлавҳали мақоласи юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мақолада келтирилган камчиликларни Жарқўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Ўрганиш жараёнида 2-умумтаълим мактаби кутубхонасининг йиллик иш режаси 2017 йил январь ойидан 2018 йил январь ойигача тузилганлиги, турмуш ўртоғи С. Раҳмонов кутубхонада ишламаслиги, шахсий автомашинаси орқали  янги келган дарсликларни ташиш учун доимий ёрдам бериб келганлиги аниқланди.

Мактаб ошхонаси 2017 йил сентябрь ойида таъмирлаш жараёнида бўлганлиги, ичимлик шишасига таъмир жараёнида бўёқларни эритиш учун фойдаланиладиган кимёвий восита солиб қўйилганлиги, ошхонада 3-4 та хамир ёйиш учун жўва борлиги маълум бўлди.

Ижара шартномаси 2017 йил учун Шобердиева Мавжуда томонидан тузилганлиги, ижара шартномаси муддати ҳали тугамаганлиги учун Ш. Тожиева томонидан олдинги ижарачининг шартномаси асосида 2017 йил 20 сентябрдан иш бошлаганлиги аниқланди.

Мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси С. Сафаровнинг иш фаолияти ўрганилганда, хонада мусиқа асбобларидан фортепиано, электрон синтезатор ва  доира мактаб томонидан берилганлиги, фан ўқитувчиси улардан дарс давомида фойдаланилаётганлиги кузатилди.

Технология фани ўқитувчиси Ў. Қурбонованинг иш фаолияти ўрганилганда, 1 дона тикув машинаси мактаб томонидан берилганлиги ва ундан фойдаланиб дарс ўтаётганлиги, синфда 20 нафар ўқувчи-қизлар учун парта ва стуллар мавжудлиги аниқланди. 6-7- синфлар учун мўлжалланган дарсликлар тўлиқ таъминланганлиги ва дарсликлар ўқувчиларга тўлиқ тарқатилганлиги маълум бўлди.

Мақолада келтирилган 2-мактаб ўқитувчилари ва ходимларидан тушунтириш хатлари олинди. А. Пармоновдан тушунтириш хати сўралганда ёзишдан бош тортди ва бу ҳақда далолатнома тузилди. 25-мактаб директори О. Қизиловдан тушунтириш хати олинди.

Мақолада келтирилган камчиликлар бартараф этилди ҳамда ушбу камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва ходимлар қатъий огоҳлантирилди.”

А. ЭРГАШЕВ,
вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan