Бош саҳифа / Жамият / Рақамли телевидениедан фойдаланинг!

Рақамли телевидениедан фойдаланинг!

Республикада рақамли телевидениега ўтишнинг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган.

Ушбу қарор соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ра-қамли телевидениега икки босқичда ўтиш кўзда тутилган. Биринчи босқичда республикадаги вилоят марказлари, йирик шаҳар ва туманларида юқори қувватли, иккинчи босқичда эса олис, бориш қийин бўлган ва тоғли аҳоли пунктларига кам қувватли рақамли телевизион узаткичлар ўрнатиш ва ишга тушириш режалаштирилган. Вилоятимизда мазкур давлат дастурига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси ер усти рақамли телевидение тармоғини ривожлантириш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳозирги кунга қадар ви-лоятимизда 6 та юқори қувватли телеэшиттириш узаткичларини ўрнатиш ва ишга тушириш натижасида вилоятимиз бўйлаб очиқ тўплам (12 та давлат теле ва 4 та радиодастурлар, шунингдек, DVB-Т2 стандартида 6 та нодавлат телеканаллар) дастурларини узатиб бериш йўлга қўйилди ҳамда аҳолини рақамли теледастурлар билан қамрови тўқсон саккиз фоизга етказилди.

Вилоятимизнинг олис, бориш қийин бўлган ва тоғли аҳоли пунктларига 73 та DVB-Т2 стандартидаги кам қувватли рақамли теле-визион узаткичларини ўрнатиш ва ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу ўрнатиладиган кам қувватли рақамли телеузаткичларга сигнал сунъий йўлдош алоқа тармоғи орқали етказиб берилади. Бугунги кунда сунъий йўлдош алоқа тизимига рақамли телерадиодастурларни узатиш-қабул қилиш қурилмалар комплексини ўрнатиш ишлари якунланиб, сўнги созлаш ишлари олиб борилмоқда. Сунъий йўлдош орқали алоқа тизимига рақамли теледастурлар узатиб берилиши йўлга қўйилгандан сўнг, тоғли ҳудудларда ўрнатилган кам қувватли рақамли телеузаткичлар орқали ушбу телерадиодастурлар қабул қилиниб, аҳолига узатиб берилади. Жорий йил якунига қадар аҳолини рақамли телерадиодастурлар билан тўлиқ қамраб олиш кўзда тутилган.

Сурхондарё радио-телеузатиш маркази

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE