Бош саҳифа / Жамият / Қўзиқориндан эҳтиёт бўлинг!

Қўзиқориндан эҳтиёт бўлинг!

Баҳор келиши, ёғингарчиликнинг кўп бўлиши натижасида боғларда, дала-даштда, анҳор, йўл ёқаларида қўзиқоринлар ўсиб, ривожлана бошлайди.

Замбуруғ кишиларга завқ-шавқ бағишлаши билан бирга, уни билмасдан истеъмол қилганлар ўртасида оғир заҳарланишни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Вилоятда заҳарли замбуруғларнинг қўнғирдор липиота, жигарранг қизил липиота ёки қизил мухомор, оқ погонка турлари мавжуд бўлиб, уларнинг заҳарини кобра, грюза илонларининг заҳрига ўхшатишади.

Касаллик замбуруғнинг турига қараб 1,5 соатдан 10 соатгача клиник белгилари бошланади. Бемор замбуруғ истеъмол қилгандан сўнг меъда соҳасида ачишадиган оғриқ сезади, кўнгли айнийди ва ичи кетади, 2-3 кунда сариқлик пайдо бўлади. Агар мухомордан заҳарланган бўлса, беморни тер босади, сўлаги оқади, кўзи ёшланади, кўнгли беҳузур бўлиб, тез-тез қусади, тинмай ичи кетади. Бемор бош айланишидан шикоят қилиб, эс-ҳуши кирди-чиқди бўлиб туради. Бемор алаҳлайди, кўзига қандайдир нарсалар кўринади ва маст одамга ўхшаб юради.

Замбуруғдан заҳарланганда беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун қайнатиб совутилган 1 стакан сувга 1 ош қошиқ ош содаси солиб, ичириш керак, ошқозон шу тартибда 4-5 марта ювилади ва бармоқни ҳалқумга солиб, қайд қилдирилади. Сўнгра аччиқ кўк чой ва кофе ичириб, зудлик билан шифохонага жўнатиш керак.

Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш учун авваламбор аҳоли истеъмолга яроқли замбуруғларнинг турларини фарқлашни билиш керак. Замбуруғларни аҳоли исътиқомат қиладиган жойлар, экин майдонлари, зовурлар ёқаси, саноат корхоналари, йўл ёқалари ва қўтонлар жойлашган жойлардан териб истеъмол қилмаслиги керак. Замбуруғларни териб бозорларда сотиш қатъиян ман қилинади.

Саломатлик — туман бойлик, деб бежизга айтилмаган. Соғлигингиз ўз қўлингиздадир. Шунинг учун кимда ким заҳарли ва истеъмол қилса бўладиган замбуруғларни фарқлай олмаса, яхшиси, истеъмол қилмагани маъқул. Шунда сиз ўзингиз, оила аъзоларингиз, қариндош-уруғларингизни хавфдан асраган бўласиз.

Н.ЭШНИЁЗОВ,

вилоят ДСЭНМ санитария-гигиена бўлими бошлиғи

Х.ПИРМАТОВ, Б.ТУРДИЕВ,

Термиз шаҳар ДСЭНМ мутахассислари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE