Бош саҳифа / Жамият / Қўриқлашда нима гап?

Қўриқлашда нима гап?

Шаҳардаги ресторанларда қўриқлаш пункти орқали “ташвиш” сигнали ўрнатилган бўлса, нохуш ҳолатда, масъул ходим “ташвиш” тугмасини босганида, 3-5 дақиқада қўриқлаш хизматининг тезкор гуруҳи етиб келиб, ҳуқуқбузарликнинг олдини олади. Бу хизмат аҳолига катта қизиқишлар уйғотиши табиий.

Айтиш керакки, бугунги кунда вилоят қўриқлаш бошқармаси томонидан воҳада 920 та халқ хўжалиги объекти ҳамда 510 та фуқаро хонадонлари ишончли қўриқланиб келинмоқда.

Бир пайтлар ўғирлик ёки майда безорилик содир этилгандан сўнг хабар етиб келган бўлса, эндиликда бундай ҳодисаларга йўл қўймаслик чоралари кўрилаяпти. Натижада, қинғир ниятли кимсалар воқеа жойининг ўзида қўлга олинмоқда. Давлат хўжаликлари, идора ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли мол-мулкини ва хавфсизлигини таъминлаш ходимларимиз муҳим вазифалардан ҳисобланади. Уларнинг туну кун ҳушёрлик ва огоҳлик билан олиб бораётган хизматлари эвазига мол-мулклар дахлсизлиги, фуқаролар тинчлиги таъминланаяпти.

Бунинг учун, аввало, аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг талаб ва таклифлари ўрганилмоқда. Соҳадаги мавжуд имконият ва қулайликлар хусусида аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилаяпти. Учрашувлар давомида фуқароларга “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз хонадон” концепсиясининг аҳамияти, мол-мулк дахлсизлигини таъминлашда қўриқлаш хизматининг афзалликлари хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда.

Бу борада Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Шунингдек, Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси сафида хизмат қилаётган ходимларни спорт машғулотларига бўлган қизиқишларини оширишга алоҳида урғу берилмоқда.

Маърифат дарслари изчиллик билан ўтилаяпти. Мазкур дарсларда ҳафта давомида юртимизда қабул қилинган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума куни инглиз тили дарси ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Миллий гвардия жамоат ва давлат хавфсизлиги йўлида доимо шай бўлишни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Содиқ АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Миллий гвардияси вилоят қўриқлаш
бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE