Бош саҳифа / Маданият / Қўқонда бутунжаҳон ҳунармандлар фестивали ўтказилади

Қўқонда бутунжаҳон ҳунармандлар фестивали ўтказилади

Ҳар икки йилда бир марта Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш, биринчи марта ушбу фестивални ва фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари илмий-амалий конференцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланганлиги ва Президентимизнинг қарори қабул қилинганлиги катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Фестиваль доирасида 149 давлат вакиллари келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан уйлар, кўчаларни ободонлаштириш, шаҳарсозлик нормалари бўйича кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, кўча чироқлари, рекламалар, тадбиркорлар дўконлари, овқатланиш шохобчаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Қўқон маданияти тарихи музейи директори Манзурахон Мансурова шундай дейди:

— Қўқон шаҳри Ўзбекистондаги нуфузли шаҳарлардан бири. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ушбу тарихий қарорлари шаҳримиз нуфузини орттиришга катта таъсир ўтказади. Бу ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, йўқолиб кетаётган ҳунармандчилик турларини тиклашга ёрдам беради. Тарихдан маълумки, Қўқонда 700 га яқин ҳунармандчилик турлари бўлган, ҳозир улардан 150 хили фаолиятини давом эттираяпти. Ўйлайманки, бўладиган фестиваль бу соҳани ривожлантиришга, ўзимизнинг анъанавий, маънавий-маданий меросимизни қайтаришда катта аҳамиятга эга. Қўқон маданият, илм-фан, санъат, адабиёт, ҳунармандчилик, савдо ва бошқа кўп соҳаларнинг маркази бўлиб келган. Ушбу фестивалнинг ўтказилиши шаҳар аҳолисига катта маънавий ва моддий фойда келтиради. Ёшларимиз орасида истеъдодлилари кўп. Уларни юзага чиқаришга катта туртки бўлади, Қўқонимизнинг обрўси янада ошади. Мустақиллик йилларида шаҳримиз жуда ўзгарган, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан янада катта эътибор берилмоқда. 13 қалдирғоч деб аталган олимларимиз ҳам Қўқондан чиққан эди. Бугунги кунда янги олийгоҳларнинг очилишини ҳам Қўқоннинг шу нуфузига ҳурмат деб биламан ҳамда шаҳримиздан яна алломалар, санъаткорлар чиқади, деб ишонаман.

Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мактабимизда миллий бурчак

Юртимизда баҳор фаслининг ташрифи қалбларимизга илиқлик, байрам кайфиятини бахш этади. Урф-одатларимиз ва анъаналаримиз ҳам айни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan