Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Қумқўрғонлик пахтакорлар зафари

Қумқўрғонлик пахтакорлар зафари

Туман деҳқонлари пахта тайёрлаш режасини бажаришди. Пахта саноати иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири. Дастурхонларимизнинг тўкин-сочинлиги далалардаги ҳосил мўллигига боғлиқдир.

Шу боис фермер-деҳқонлар баҳорда ерга чигит қадаб, ёзнинг жазирама иссиқлари-ю, табиатнинг инжиқликларига қарамай, машаққатли меҳнат эвазига, баракали хирмон яратишди.

— Терим юқори даражада ташкил этилгани, қолаверса, аҳолининг уюшқоқлиги туфайли ҳосил тез ва сифатли йиғиштириб олинди, — дейди “Элободлик Юнусбек” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Алимов. – 50 гектарга “Порлоқ” навли ғўза чигити экдик. Навнинг хусусиятини ҳисобга олиб парваришладик. Агротехник тадбирлар ўз вақтида тўғри олиб борилди. Шу боис, ҳар гектар майдондан 38 центнердан ҳосил йиғиб, биринчи теримданоқ 200 тонна пахта топширдик. Яна 30 тонна қўшимча пахта топширишни режалаштирганмиз.

Туманда 8517 гектар майдонда ғўза парваришланди, 193 та фермер хўжалигининг 107 таси режани бажариб, катта хирмонга муносиб ҳисса қўшдилар.

Ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олишда, теримчиларнинг ўрни беқиёс.

— Ҳар йил мавсум бошидан пахта йиғим – теримида оилавий иштирок этамиз, дейди Нафиса Тўраева. – Бир кунда 150-170 килограмм пахта териб, рўзғоримга яхшигина даромад келтирдим. Илғор теримчиларга туман ҳокими томонидан совғалар топширилди. Бу эътибордан мамнун бўлдик, албатта.

Қумқўрғон туман ҳокимлиги
ахборот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Пахтамиз сифатли бўлса…

Бу йил деҳқонларимизга далаларда пахта етиштириш осон кечмади. Айниқса, ёзнинг жазирама иссиғи ҳар йилгига нисбатан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE