Бош саҳифа / Жамият / Қошқайронлик кулол

Қошқайронлик кулол

Риштоннинг Қошқайрон қишлоғилик кулол Хуршиджон Жумаев ҳунармандларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган тумандошларимиздан бири.

Ўғлидаги кулолчиликка бўлган болаларча ҳавас ва қизиқишни зимдан кузатган дадаси Акмалжон ака уни уста кулол Йўлдошали Полвоновга шогирдликка берди. У ерда Хуршиджон етти йил устадан кулолчиликнинг сўз билангина ифодалаб бўлмас сир-асрорларини пухта эгаллади. Ҳамиша ўз устида ишлашни, ижод қилишни ўрганди.

Ҳозирги кунда уста кулол ўз уйидаги мўъжазгина устахонада “Қора қалам”, “Меҳроб”, “Тилма”, “Атлас”, “Адрас”, “Маржона”, “Анор” нақшлари билан безак бериб, гўзал ва сержило кулолчилик маҳсулотлари — чойнак ва пиёла, 3 хил турдаги ликопчалар, мевадон, катта-кичик ҳажмдаги харидоргир, сувенирбоп лаганлар, товоқлар яратмоқда.

Кулол қўлида сайқал топиб, гўзал санъат асарига айланган сопол маҳсулотлар бугун Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари, Қозоғистон ва Россияга, у ердан Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилинмоқда.

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ,
Риштон тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan