Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қонундан қочиб бўлмайди

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда.

Вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар ўтказилган 16 та назорат тадбири давомида савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектларида назорат касса машинасини қўлламаслик, нақд пул тушумларини яшириш, банкка тўлиқ кирим қилмаслик каби ҳолатлар аниқланмоқда.

Жумладан, Узун туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Ибодулла Идрисбек” хусусий корхонасига қарашли шохобчада солиқ ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида сотувчи харидорга 37 минг сўмлик хариди учун назорат касса чекини бермаганлиги, шунингдек, ғазнасида сақланаётган 5 миллион 425 минг сўм нақд савдо пулларини назорат касса машинасидан ўтказмаганлиги маълум бўлди.

Қизириқ туманидаги “Машҳурбек строй” корхонасига қарашли шохобчада ўтказилган назорат тадбири давомида эса 218 минг сўм нақд пулни назорат касса машинасидан ўтказмаганлиги аниқланди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан далолатномалар тузилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган.

Вилоят ДСБ матбуот

хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорга тўсиқ бўлманг!

Ангор туман ҳокими 2018 йил 6 июлда фуқаро Жўраева Мадинабонуга тумандаги “Наврўз” маҳалласи Ҳаким Термизий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE