Бош саҳифа / Сиёсат / Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта мажлислар залида «Касаба уюшмалари тўғрисда»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Маълумки, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун 1992 йилнинг 2 июлида қабул қилинган бўлиб, у ҳукуматнинг айрим қарорлари билан тартибга солиб келинганди. Амалдаги қонун касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилмас, улар фаолиятининг шаффоф механизмлари ва кафолатларини таъминламасди. Касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмлари, уни амалга оширишнинг тамойиллари, шакллари ва усуллари қонунчилик билан мустаҳкамланмаган эди. Бунинг устига, касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг қонун даражасидаги тартиби мавжуд эмас, рўйхатдан ўтишда ҳужжатларни тақдим этиш талаблари тартибга солинмаган, бошқа ташкилотлар, давлат ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аниқ тартиби ва мезонлари белгиланмаганди. Шу каби сабаблар янги қонун лойиҳасининг яратилиши ва муҳокамага қўйишига сабаб бўлди. Йиғилишда Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Турсунпўлат Норбоев «Янги таҳрирдаги «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тўғрисида» маъруза қилди.

Лойиҳа бўйича савол-жавоблар, таклифлар бўлди. Мунозаралар йиғилиш иштирокчилари фаоллигида ўтди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE