Бош саҳифа / Таълим / Қобилият машқи

Қобилият машқи

Бугунги кун ўқитувчиси фақат дарсликлардан фойдаланибгина қолмай, ҳар бир дарсда ўқувчиларга турли кўргазмалар ва ўйинлар орқали таълим берса, уларнинг нутқи ривожи, фикр доираси кенгайишига имкон бўлади.

Мен дарс жараёнида ўқувчилар қобилиятини шакллантирувчи турли услублар ва ўйинлардан фойдаланаман. Масалан, оддийгина арча ясаш ўйинини оладиган бўлсак, унда дарс мавзусига қараб, турли геометрик шаклларнинг орқа тарафига чўнтаклар қилинади ва математика дарси бўлса, ўтилиши лозим бўлган мисоллар ёзиб қўйилади. Ва шакллар ўқувчиларга тарқатилиб, тўғри жавоб берганларнинг шакллари магнит доскага йиғилади.

Тўғри жавоб берганларники, аксинча йиғилмасдан, арчада бўшлиқ ҳосил қилади. Демак, ўқувчи кейинги сафар дарсларни яхши ўзлаштириб келишга ҳаракат қилади. Чунки фақат у сабаб, гуруҳи ютқизишини истамайди. Бўшлиқни тўлдириш учун тенгдошлар тизимли равишда иш олиб боради. Яъни, аълочи

ўқувчи қолоқ ўқувчига ёрдам беради.

Ушбу ўйинни бошқа фанларда ҳам қўллаш яхши натижа беради. Бундан ташқари, “Ой ва юлдузлар”, “Гул баргларидан сўз ҳосил қилиш” ўйинлари ҳам дарс жараёнида ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. Умуман олганда, давлат таълим стандартларида кўрсатилган талабларни бажариш, дарсларни қизиқарли ташкил этиш ўқитувчидан катта маҳорат, зийраклик, ижодий фаолият, тинимсиз меҳнат талаб қилади.

Бахринисо ТОЖИЕВА,

Шўрчи туманидаги 14-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE