Бош саҳифа / Жамият / Қизлар саратонга қарши эмланади

Қизлар саратонга қарши эмланади

Бугунга қадар миллий эмлаш календари бўйича Ўзбекистонда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан профилактик эмланмоқда.

Яқиндан эса одам папиллома вирусига қарши вакцинанинг 13-эмлаш сифатида жорий қилиниши яна бир оғир касаллик — бачадон бўйни саратони хасталигининг олдини олишга хизмат қилади.

2010 йилда мамлакатимизнинг бир неча вилоятларидан 8000 нафар қиз ушбу вакцина билан эмланганди ва ўтган вақт мобайнида уларнинг репродуктив саломатлигида эмлашнинг ҳеч қандай ножўя таъсири ёки асорати кузатилмади. Эндиликда жорий йилдан бошлаб ушбу вакцина миллий эмлаш календарига киритилиб, қизлар давлат ҳисобидан бепул эмланадиган бўлди. Натижада, Ўзбекистонда 2060 йилларга бориб аёлларнинг бачадон бўйни саратони билан касалланиш ҳолларига барҳам берилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 370 мингдан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони қайд этилади, улардан 190 минг нафари ушбу касаллик оқибатида вафот этади. Маълумотларга кўра, ҳар йили Ўзбекистонда 1600 нафардан зиёд аёл ушбу касалликка чалинмоқда. Одам папилломаси вирусига (ОПВ) қарши эмлаш эса аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишнинг самарали усулларидан саналади. Айниқса, ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш келгусида 1100 та касалланиш ҳолати ва ушбу касаллик туфайли юз берадиган аёллар ўлимининг олдини олишга ёрдам беради.

Айтиш керакки, жойларда Глобал вакцина ва иммунизация альянси ёрдамида қурилаётган музлаткичли омборларда вакциналар сифатли сақланади ва тарқатилади. Вакциналар жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга олиб келина бошлайди. Октябрь ойидан бошлаб эса 400 минг нафарга яқин 9 ёшли қизлар мактабларда ва тиббиётнинг бирламчи бўғинларида эмланади, 2020 йил апрелида улар иккинчи марта эмлаш билан қамраб олинади.

Худойназар ХЎЖАНАЗАРОВ,
вилоят ДСЭНМ врач-эпидемиологи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE