Бош саҳифа / Жамият / “Қизлар овози” форуми

“Қизлар овози” форуми

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Қизлар овози” форуми ташкил этилди. Унда вилоят миқёсида жами 350 нафар қизлар иштирок этди.

Форум доирасида вилоят “Қизлар овози” клубининг ҳудудий кенгаши раҳбарлигига 5 нафар номзоднинг дастурлари тингланиб, овозга қўйилди. Сайлов натижаларига кўра, Термиз давлат университети рус филологияси факультети 2-босқич талабаси Комилжонова Нилуфар Шухрат қизи сайланди.

Шунингдек, “Қизлар овози” форуми доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда 53 нафар хотин-қиз иштирок этган бўлса, шундан 23 нафарига ишга йўлланма берилди ва шу ернинг ўзида 20 нафар хотин-қиз билан меҳнат шартномаси тузилди.

Зоҳид Сафаров,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят
Кенгаши матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan