Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Қизириқлик ғаллакорлар ютуғи

Қизириқлик ғаллакорлар ютуғи

Вилоятдаги энг кўп ғалла етиштирувчи туманлардан бири — Қизириқ тумани меҳнаткашларининг ўтган йил кузидан буён 16 минг гектар ғаллазорларда зўр ғайрат билан ишлаганликлари бугунги кунга келиб равшанлашди.14,7 минг гектар майдондаги ғаллазор ҳосили саранжомлаб олинганда ялпи ҳосил салмоғи 75,5 минг тоннадан ошди. Шу ҳисобда давлатга 46 минг тоннадан кўпроқ сара дон сотилди.Туман ғаллакорлари ҳосилдорликда ҳам анча илгарилашди.Ҳар гектар ғаллазорлардан олинган ҳосил 51,3 центнерни ташкил этмоқда.

 Жорий йилда ғалла етиштириш билан банд бўлган 338 та фермер хўжалигининг 270 таси мажбуриятни ҳам уддалашди. Хусусан, тажрибали деҳқон Камолиддин Амонқулов бошлиқ “Чинор бургути” фермер хўжалиги аъзолари давлатга дон сотиш режасини 200 фоизга бажаришди. Азаматлар ҳар гектар ғаллазордан 74 центнердан хирмон кўтариб, қабул масканларига 197 ўрнига 413 тонна сара дон етказиб бердилар. Собир Норалиев етакчилигидаги “Янгиобод сарлочини” фермер хўжалиги миришкорлари ҳар гектар ғаллазордан 60, Анвар Алимардонов раҳбарлигидаги “Ойсултон момо” фермер хўжалиги деҳқонлари 62 центнердан, Ражаб Амиров саркорлигидаги “Ашурбобо Амиров” фермер хўжалиги деҳқонлари 380 тонна ғалла етиштириб, наинки режани, оширилган мажбуриятни ҳам уддалаб, туман ғаллакорларининг ютуғига салмоқли улушларини қўшдилар.

Бўшаган майдонлар пешма-пеш шудгорланиб, такрорий экинлар экилмоқда.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE