Бош саҳифа / Жамият / Қизириқ кенгликларида

Қизириқ кенгликларида

Қизириқ тумани вилоятимизнинг Шеробод, Бойсун, Ангор, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари билан чегарадош. 1975 йилда ташкил этилган.

Айни пайтда аҳоли сони 168 минг 800 нафардан ошади.

Бир пайтлар жазирамасидан қумғонида суви қайнаган Қизириқ тумани йиллар давомида олиб борилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари боис секинаста кўркам гўшага айланмоқда. Тўғри, туманда ҳали коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, йўл, бандлик, электр энергияси, газ, тоза ичимлик суви таъминоти каби масалаларда қилинадиган ишлар бор, аммо ана шу муаммоларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами боисидан ҳам туманнинг ҳали гуллаб-яшнашидан кўнглимиз тўқ.

Туман қишлоқларининг тарқоқлиги, улар орасидаги масофанинг узоқлиги ҳам йўлсозлик, ичимлик ва томорқа суви масалаларига алоҳида эътибор талаб этади. Шу боис, давлатимиз томонидан қишлоқлар инфратузилмасини ҳам тубдан ислоҳ қилиш, аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилашга қаратилган давлат дастурлари доирасида самарали ишлар йўлга қўйилган. Энг чекка қишлоқларда ҳам қад ростлаётган замонавий таълим муассасалари, спорт майдонлари ва заллари, шунингдек, бошқа коммунал инфратузилма иншоотлари аҳолининг фаровон турмуш кечиришига хизмат қилиб келмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 19-20 январь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ва Қизириқ туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баённомасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг айнан “2018-2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам туманда иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш масалаларини қамраб олганди.

— Ушбу қарор асосида Қизириқ туманида жами 298 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган эди. Ло-йиҳалар асосан саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги, йўл-транспорт ва муҳандислик, коммуникация ва ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, умумий қиймати 1 триллион 089 млрд. 366 млн. сўм бўлган лойиҳаларни амалга ошириш баробарида 2819 та янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилганди. Бугунги кунга келиб, дастурга киритилган саноат, хизмат ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги инвестиция лойиҳаларидан 115 таси, яъни 78,7 фоизи амалга оширилиши ҳисобига 900 та янги иш ўрни яратилди. Йил якунига қадар қиймати 749 млрд. 145 млн. сўм, шундан хорижий инвестиция ҳисобига қиймати 85,6 млн. АҚШ доллари ҳажмида жами 31 та лойиҳа бўйича ишлар бажарилади. Айни пайт-да ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича эса умумий қиймати 53,4 млрд.сўмлик 57 та лойиҳа амалга оширилди. Шунингдек, 68,3 млрд.сўмлик 95 та лойиҳа бўйича ишлар бормокда, – дейди туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи Исмат Сафаров.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамиша муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Вилоят “Сувоқова” ДУК Қизириқ туман филиали бошлиғи Шуҳрат Шодмоновнинг таъкидлашича, Президентимиз ташрифидан сўнг тумандаги 9 та, яъни «Янги ҳаёт», «Якка терак», «Боғбонлар юрти», «Гиламбоб», «Пахтакор» ва «Бектепа» сув тўплаш ва тарқатиш иншоотларида қурилиш ишлари тўлиқ бажарилди. Шунингдек, Рабатак, марказий сув тўплаш, 3-сув кўтариш насос станциясида ишлар давом этмоқда. Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 2017 йилда 27 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб, бу кўрсаткич 48 фоизга етди.

Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига АТБ “Халқ банки” томонидан 1 млрд. 465 млн. сўм имтиёзли банк кредити маблағи 10 йил муддатга берилган. Шунингдек, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК томонидан тумандаги «Шодлик», «Қишлоқозон», «Работак», «Етимқум», «Янги кент» ҳамда «Янги турмуш» маҳаллалари ҳудудларини қисман қамраган ҳолда жами 180 га. ер майдонининг режалаштириш лойиҳаси тасдиқланди.

—Туманимиз марказий кўчаси атрофини, хиёбонларни кўркамлаштириш режаларига ҳам алоҳида эътибор қаратганмиз. Туман марказидан оқиб ўтувчи канал бўйлаб сайилгоҳ қуриш учун туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган ободонлаштириш дирекцияси томонидан 450.0 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Тумандаги «Коинот–Файз–Барака» МЧЖнинг 1,2 га. ер майдонда «Болажон» истироҳат боғи ва аттракционлар ташкил этиш бўйича лойиҳаси тасдиқланди. Лойиҳани амалга ошириш учун “Турон банк”дан 406,0 минг АҚШ доллари ажратилиб, айни кунда Хитой давлатидан олиб келинган аттракционлар ўрнатилмоқда, –дейди туман қурилиш бўлими бошлиғи Қаҳрамон Хўжам-қулов.

Дарҳақиқат, жадал бораётган ислоҳотлар туфайли Қизириқ тумани йиллар ўтиб, намунали масканлардан бири бўлишига шубҳа қилмаймиз. Йўл-йўлакай қад ростлаётган иссиқхоналар ҳам туман иқтисодиётини барқарорлаштиришга қаратилганидан дарак беради. Тумандаги «Карвон ТСТ» МЧЖ томонидан 2,0 га. ер майдонида 682 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобига замонавий типдаги иссиқхона қурилди. Ҳозирги вақтда ушбу замонавий иссиқхонада сабзавот экинлари парваришланмоқда. «ЭКО культура.UZ» компанияси инвесторлари 300 га. ер майдонда умумий қиймати 120 млн. АҚШ доллари миқдоридаги замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун 1.0 млн. АҚШ долларилик инвестиция киритишган. Айни пайтда иссиқхона ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари ўрнатилмоқда. Шунингдек, ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш мақсадида 50 нафар мутахассис Россия давлатига ўқишга юборилган.

 Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳам эътиборли ишларнинг гувоҳи бўлдик. 29-умумий ўрта таълим мактабида 1036,0 млн.сўмлик, 60-умумий ўрта таълим мактабида 1387,3 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, мактаблар тўлиқ фойдаланишга топширилди. Туманни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига асосан Бандихон ҳудудидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 18×42 метр ўлчамдаги янги спорт зали қад ростлади, 1000 ўринга мўлжалланган трибуна, футбол, волейбол ва баскетбол майдонлари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Соғлиқни сақлаш объектларидан туғруқхона ҳамда юқумли касаллик бўлими биноси тўлиқ таъмирланиб, умумий терапия бўлими биносини қуриш 2019 йилга белгиланган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган.

Ҳозирги кунда 966,8 млн.сўм молиялаштирилган ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил об-ҳавосининг нисбатдан иссиқ келганига қарамай, бу ўзгаришларга ҳамоҳанг тумандаги мавжуд фермер хўжаликларида ғўза парвариши сифатли ташкил этилиб, пахтадан мўл ҳосил етиштириш мақсадида муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Деҳқонлар такрорий экинлар маҳсулдорлигини ошириш, томорқаларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти каби муҳим масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Мухтасар қилиб айтганда, ҳаракат бор жойда барака, муваффақиятли одимлар бардавом бўлади.

Маҳмуд АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE